Зулфия ҳақида ҳужжатли фильм яратилмоқда

Сана: 21.07.2021 1125

Зулфия ҳақида ҳужжатли фильм яратилмоқда

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Бахтим шул – ўзбекнинг Зулфиясиман” номли ҳужжатли фильм суратга олинмоқда. Мазкур фильм Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишланган бўлиб, унда шоиранинг ҳаётлик чоғидаги турли воқеалар тасвирланган. Шунингдек, кинокартинада адибанинг шеърий мисраларидан фойдаланилади. Унда Зулфия образида 3 давр кўрсатилади. Унинг болалигини Аниса Мансурова, ёшлик пайтларини Шаҳноза Ҳожимуродова, катта ёшдаги даврини эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева ижро этмоқда.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol