Ўткир Ҳошимов ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади

Сана: 18.08.2021 2039

Ўткир Ҳошимов ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Sintez film” студияси томонидан Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов ҳаёти ва ижоди ҳақида “Чироқ кўтарган одам” ҳужжатли фильми яратилади.

Мазкур фильм Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берган топшириғи асосида тасвирга олинмоқда. Ҳужжатли фильм "Халқ юраги" номи остида суратга олинаётган туркум фильмлардан бири. Маълумот учун, жорий йил адиб таваллудига 80 йил тўлди.

Фильм сценарий муаллифи Шуҳрат Ризаев, постановкачи режиссёр Ботир Абдураҳмонов, оператор Музаффар Юсупов, рассом Бектош Ражабов, либослар бўйича рассом Зулфия Қурбонбоева, бош маслаҳатчи Юлдуз Ҳошимова, картина директори Хуршид Алихўжаев.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol