Юлдуз Турдиева янги дуэтлар куйлаш истагида эканини билдирди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева халқ хизматларидан ортиб, шу кунларда бир нечта ижод маҳсулларини тақдим қилишга улгурди. Бир неча кун олдин ҳамкасби Зоҳиршоҳ Жўраев билан яқинлари даврасида Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг салобатли ва умрбоқий асарлари бўлмиш, "Кўрмишам"ни ижро қилишди. Ҳар икки хонанда мухлисларининг бу ижрога бўлган фикрлари жудаям ижобий бўлди. Ҳаттоки, дуэт куйлаш таклифини ҳам билдиришди. Бу эса ўз-ўзидан хонандаларга кутилмаган мотивация бўлди десак адашмаймиз. Улар яхши асар, яхши ғоя бўлиши билан дуэт куйлашларини маълум қилишди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Юлдуз Турдиева хонанда Самир билан ҳам ижодий ҳамкорликка қўл урган. Улар биргаликда тез кунларда янги ижод маҳсулларини ҳавола этишади.