Умидахондан мавсумбоп совға

Сана: 23.02.2021 1148 қайноқ

Умидахондан мавсумбоп совға

Шўх-шаддод хонанда Умидахон яқиндагина “Бор-бор” қўшиғи билан ҳаммага яхши кайфият улашганди. Бу мусиқий асар тингловчиларга шунчалар ёқдики, ҳаттоки, челленж ҳам бошланиб кетди. Челленж қизғин давом этаётган бир пайтда Умидахон яна бир янгилик билан бўлишди. У ёмғирлар мавсумига мос қўшиқ тақдим этмоқчи. Тарона номи ҳам “Ёмғир”. Келинг ушбу мусиқий асар ҳақида Умидахоннинг ўзидан эшитайлик:

“Авваламбор ассалому алейкум. Мен сизларга баҳор фаслига монанд бўлган романтикага бой бўлган янги “Ёмғир” деб номланган таронамни премьера қилиш арафасидаман. Шу қўшиқни яралишида яқиндан ёрдам берган инсонларга ўз ташаккуримни айтиб ўтмоқчиман. Таронамнинг сўзи ва мусиқаси Элдор Қаюмовга тегишли. Аранжировкасини эса ёш ва истеъдодли ижодкор Сардор Зоиров амалша оширди. Овоз ёзиш жараёнида эса яқиндан ёрдам берган инсон Валихон Зайнобиддиновга, шунингдек Хуршид Азизовга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман.”

Умидахоннинг шўх ва омадли таронасидан кейин, сокин ижод намунаси ҳам янги мавсумда хит бўлиши тайин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol