“Чегара” фильми суратга олинмоқда

Сана: 16.06.2021 820

“Чегара” фильми суратга олинмоқда

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Ҳилол Насимов режиссёрлигида 2 қисмдан иборат “Чегара” бадиий фильмининг суратга олиш ишлари бошланди. Мазкур кинокартина чегарачилар ҳаёти, уларнинг чегара ортидаги машаққатли заҳмати ва касбига бўлган фидойилиги ҳақида. Шунингдек, фильм воқеалари замирида бағрикенглик, тинчлик, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатлар каби мавзулар ўрин олган.  “Чегара” фильмида Бобур Йўлдошев, Фотиҳ Насимов, Зумрад Эшонқулова, Ангелина Турсоатова, Раъно Шодиева, Вазира Юнусова, Баҳром Усмонов каби актёрлар ўзига хос ролларни ижро этмоқда.  Суратга олиш ишлари Қорақалпоғистон Республикасида, Сурхондарё вилояти, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бўлиб ўтмоқда.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol