Ҳулкар Абдуллаевадан видеопремьера

Сана: 15.06.2021 731

Ҳулкар Абдуллаевадан видеопремьера

Хоразм гўзали Ҳулкар Абдуллаева яқиндагина янги клип суратга олдирган эди. Ниҳоят ушбу видеоклип тайёр бўлди ва оммага намойиш этилди. “На дейди” деб номланган қўшиқ учун тасвирга туширилган клип хонанданинг мухлисларига аъло кайфият улашди десак муболаға бўлмайди.  Ҳулкар Абдуллаеванинг берган маълумотига қараганда мазкур ижод маҳсулини Хоразм халқ қўшиғи бўлмиш “Олма пишганда келинг” ашуласига ҳазиломуз жавоб қўшиқ десак ҳам бўлади. Видео асарни ўзингиз томоша қилинг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol