Ҳулкар Абдуллаеванинг концерт дастуридан батафсил

Сана: 01.02.2016 5452

Ҳулкар Абдуллаеванинг концерт дастуридан батафсил

30, 31-январь куни “Истиқлол” санъат саройида Хоразмнинг хушовоз хонандаси Ҳулкар Абдуллаева ўзининг “Соғиндим” деб номланган яккахон концерт дастурини тақдим этди. Икки кун мобайнида мухлисларини ўзининг шўх, рақсбоп ҳамда дилга яқин қўшиқлари билан хурсанд этган хонанданинг концерт дастурини маҳоратли актриса Дилноза Кубаева ҳамда актёр ва бошловчи Рихситилла Абдуллаев олиб борди.  

Ҳулкар Абдуллаеванинг концерт дастуридан батафсил

Дастур “Сурнайчи” қўшиғи билан бошланди ва Ҳулкар Абдуллаева концертга ташриф буюрган томошабинлар билан саломлашиб, уларга миннатдорчилик билдирди. Концерт “Бумбака-бумбак”  таронаси билан давомланди. “Тошкент зеболари” рақс ансамблининг лобар қизлари ўз рақслари билан барчани хушнуд этишди. 

Ҳулкар Абдуллаеванинг концерт дастуридан батафсил

Шундан сўнг, кетма-кет “Еясим галди”, “Воҳ-воҳай”, “Омон-омон”, “Севмайсан”, “Жоним маним” қўшиқлари ижро этилди.  Залдаги мухлислар биргаликда рақсга тушиб, концертга файз бағишлашди. Рақслар ила “қизиган” давра “Пақа-пақ” қўшиғи билан янада авж олди. “Чой”, “Дард” қўшиқлари ҳам кетма-кет  ижро этилди. Сўнг, “Қурбон ўлам”, Гумон”, “Қоқир-қо”, Олтин ҳалфа”, Муҳаббат боғи”, “Сен-сен”, “Юрагим”, “Бўлиммо”, “Уч патир”, “Лазги”, “Сурнай лазгиси”, “Ватан” тароналарини куйлаб берди.

Ҳулкар Абдуллаеванинг концерт дастуридан батафсил

Концерт “Пақа-пақ” қўшиғи билан якунланди. Саҳнада хонанданинг ижодий жамоаси ва концертга ташриф буюрган  хонандалар биргаликда рақсга тушишди.  Дастур давомида “Тошкент зеболари”, ва Гавҳар” рақс ансамбллари ўз рақслари билан меҳмонларн хушнуд этишди. Мазкур концертда Ҳулкар Абдуллаева тўққиз ҳил  образда намоён бўлди. Мухлислар концертга шунчаки келмаганлигини, хонандага бўлган меҳрини ўз рақслари ва давомий олвишлари билан исботлашди. Дастурдан мамнун қайтаётган ҳар бир томошабин Ҳулкар Абдуллаевани дуо қилиб, эзгу тилаклар билдиришди. Биз ҳам хонандага омад тилаймиз ва янгиликларни кутиб қоламиз.

Ҳулкар Абдуллаеванинг концерт дастуридан батафсил

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol