Беном гуруҳидан ноодатий видеопремьера тез кунда

Сана: 13.08.2015 5342

Беном гуруҳидан ноодатий видеопремьера тез кунда

Истеъдодли ва серқирра ижодкорлардан ташкил топган "Беном" гуруҳи вакилларидан навбатдаги янгилик. Гуруҳ ижодкорлари яқиндагина премьера қилинган “Салом” таронасига видеоклип суратга олдирди.

Беном гуруҳидан ноодатий видеопремьера тез кунда

Ноодатий сюжетни ўз ичига олган бу видео асарда фазода жойлашган "Gliese"-581G сайёрасидан икки ўзга сайёралик- "Gee" ҳамда "Kou" ларнинг бизнинг сайёрамизга тадқиқот ўтказиш мақсадида ташриф буюриб, одамлар орасида ўтказган илмий изланишлари ва бу жараёнда улар дуч келган кўплаб қизиқарли воқеалар тасвирланган.

Беном гуруҳидан ноодатий видеопремьера тез кунда

Ҳусан Атабоев режиссёрлигида суратга олинаётган клип жараёнидан тақдим этилган фотосуратлардан видеоклип қанчалик қизиқарли ва янгича услубда яратилаётгани кўришингиз мумкин. Демак, тез кунда севимли ижодкорларингиздан навбатдаги туҳфани кутиб қолинг.

Беном гуруҳидан ноодатий видеопремьера тез кунда

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol