Рашид Ҳаликовдан узоқ кутилган тарона премьераси

Сана: 31.05.2021 1322 қайноқ

Рашид Ҳаликовдан узоқ кутилган тарона премьераси

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳаликов янги ижод маҳсулини тақдим этди. Хонандадан қайноқ ижод намуналарини кутганларга қайноққина хушхабар бўлди десак янглишмаймиз. “Хоразм гўзали” номли мусиқий асар премьера лойиҳаларининг ўзидаёқ аъло даражада қарши олинди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Рашид Ҳаликов мухлисларини икки карра қувонтириш ниятида қўшиқни клипи билан бирга ҳавола қилди. Клип ҳам таронага кўра ишланган. Ўзига хос услубда тасвирга туширилган видео асарда Шукурилло Исроилов ва хонанда Ҳулкар Абдуллаева иштирок этган. Кайфиятни кўтарувчи, рақсбоп ижод маҳсули барчага бирдек манзур келади деб ўйлаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol