Заҳидадан янги тарона - “Кўнгил”
Сана: 12.05.2021
1363
қайноқ
Хушовоз хонанда Заҳида янги таронасини тақдим қилди. Илк жарангидаёқ илиқ кутиб олинган мусиқий асар “Кўнгил” деб номланади. Мазкур ижод маҳсули Заҳидадан янги тарона кутаётган барча мухлисларни қувонтирди десак муболаға бўлмайди. Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи муаллифи Мусулмон Ибрагимов. Бастакор Рустам Назар. Қўшиққа Муҳаммад Шерзод томонидан мусиқий сайқал берилган. Ушбу қўшиқ юртимиз аҳлига манзур келади деб умид қиламиз ва хонандага омад тилаган ҳолда, хабарларимизни давом эттирамиз.