Ситора Алимжонова: Турмуш ўртоғим оддий, камтар, меҳрибон инсон

Сана: 21.12.2020 2117 қайноқ

Ситора Алимжонова: Турмуш ўртоғим оддий, камтар, меҳрибон инсон

Оналик бахтига муяссар бўлган Ситора Алимжонова мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб берди. Инстаграм ижтимоий тармоғида бўлиб ўтган саволларининг кўп қисми оиласига дахлдор бўлди.

Сизларга айримларини тақдим этамиз:

-Фарзандингиз яхшими? Катта бўляптими?

-Раҳмат, Аллоҳга шукур, катта бўляпмиз.

-Болангизни она сути билан катта қиляпсизми?

-Ўғлим дангаса, эмишни хоҳламади

-Ҳомиладорлик даврида токсикоз бўлганмисиз?

-Мен умуман токсикоз бўлмадим

-Ҳомиладорлик даврида нималар егансиз?

-Тинмасдан пицца еганман

Ситора Алимжонова: Турмуш ўртоғим оддий, камтар, меҳрибон инсон

-Ҳомиладорликда нималарга эътибор бериш керак?

-Иложи борича кўпроқ ҳаракатда бўлиш ва кўпроқ сув ичишни маслаҳат берган бўлардим.

-Фарзандингизни ўзингиз дунёга келтирдингизми ёки “кесарево”ми?

-“Кесарево” йўли билан

-Фарзандингиз неча кило туғилди, бешикда ётмаса керак?

-2,9 кг туғилди. Бешикда ётмайди, қорин билан ётишни севамиз.

-Кимга кўпроқ ўхшайди?

-75% отасига, 25% менга

-Исмини ким қўйган?

-Дадаси. Шахир деб ҳам қўймоқчи бўлганмиз.

-Ҳаётингизни мазмуни нима?

-Фарзандим

Ситора Алимжонова: Турмуш ўртоғим оддий, камтар, меҳрибон инсон

-Фарзандингизни оммага кўрсатасизми?

-Ҳудо хоҳласа, озгина катта бўлса

-Нега болангизни отасини кўрсатмайсиз?

-Боламни отасини болам кўрса етади менимча

-Турмуш ўртоғингиз ҳақида маълумот беринг

-Турмуш ўртоғим оддий, камтар, меҳрибон инсон

-Қоматингизни қандай қилиб бир хилда сақлайсиз?

-Камроқ ейишга ҳаракат қиламан

-Ўзингиз ҳақингизда 5 та маълумот беринг

-1) 1992 йилман, 2) Қора рангни яхши кўраман 3)Оёғимнинг размери 36 4) Уйда 3 та мушук боқаман 5)Кундузи эмас, фақат кечаси овқатланаман.

-Оилада севги қанчалик муҳим?

-Севги фақат Аллоҳга ва фарзандга бўлади

-“Севги” сериалидаги айрим воқеалар ҳаётингизга ўхшашми?

-Фақат онасидан 15 ёшида айрилгани ўхшаш

-Онангиздан айрилганингиздан сўнг кимга суянгансиз?

-Опаларимга

Ушбу савол жавобда унинг мухлислари ўзларининг саволларига муносиб жавобларни олишди деб ўйлаймиз. Ҳа айтганча ҳозирда Ситора Алимжонова янги йил съёмкаларида фаол иштирок этмоқда. Янги йил кечаси Отабек Муталхўжаев билан “Севар ёрим” дуэтидан ҳам баҳраманд бўласиз.

Ситора Алимжонова: Турмуш ўртоғим оддий, камтар, меҳрибон инсон

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol