Кино оламида юлдузли жуфтлик
Сана: 08.04.2021
1842
Ёш ва истедодли актриса Мадина Ниғматуллаева катта ҳаётга қадам қўймоқда. Бугун унинг висол оқшоми. Актриса, бир қатор сериал ва фильмлардаги образлари билан халққа таниш бўлган ёш актёр Маҳмуд Турсунов билан оила қурмоқда. Улар сериалларда ҳам партнёр бўлиб ишлашган. Ҳаттоки, “Бизнинг воқеа кинода ҳам, ҳаётда ҳам хақиқий” – дея изоҳлаган эди актриса “Омонат” сериалидан парча қўйиб. Юлдузли жуфтликка бахт тилаймиз.