Шаҳзода: Бувижон... бу сўз мени жажжи қизалоқлик давримга етаклайди
Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода яқиндагина янги видеоклип устида иш олиб бораётган эди. Реал воқеаларга асосланган ҳолда тасвирга туширилаётган бу клип номи бир неча кун олдин маълум бўлди. “Минг шукур” бу тарона ва унга яратилган клип хонанданинг бувисига бағишланган бўлиб, у худди кичик фильмга ўхшайди. Шаҳзоданинг болалик даврлари ҳамда бувиси билан бўлган хотиралари акс этган видео асар ҳақида хонанданинг ўзи шундай дейди: Бувижон - бу сўз мени ҳаёлан ўтмишга, ўша жажжи қизалоқлик давримга етаклайди. Болалик онларимдан ёрқин хотираларни эсга оламан. Бувижоним ЖАМИЛЯ ҳақиқий муслима аёл бўлганлар ва менга шундай тарбия берганлар. Бувижонимнинг ҳаётдан кўз юмишлари ҳам, шунчалик беғубор ва тинч юз берганки, бундай олий интихонни тасаввур қила олмайман. Ушбу ижод маҳсулимни менинг меҳрибон ва азиз бўлган бувижонимнинг ёрқин хотирасига бағишлайман. “Минг шукур”. Ҳаётий воқеалар асосида суратга олинган”.
Бу клип ўта таъсирли ва қалбларни ларзага келтириши аниқ. Сабаби, биргина клип лавҳаси акс этган трейлернинг ўзиёқ кўплаб мухлисларни қизиқтириб қўйди. Айни дамда улар интизорлик билан мазкур ижод маҳсулини кутишмоқда. Демак, 3-ноябрь куни интиқиб кутилган тарона ва клип премьераси... Ўтказиб юборманг. Бизни кузатиб боринг.
Сайтимизнинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлинг!