“Кино карвон” Фарғонага йўл олди

Сана: 22.02.2021 20

 

“Кино карвон” Фарғонага йўл олди

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ташаббуси билан юртимизнинг турли ҳудудларида таниқли киноижодкорлар билан учрашувлар, тадбирлар ва фильмлар намойиши бўлиб ўтиши белгиланган. Бугундан таниқли киноижодкорлардан иборат “Кино карвон” Фарғона томон йўлга чиқди. “Кино карвон”да йўлга чиққан жамоада Матёқуб Матчонов, Ражаб Адашев, Умид Искандаров, Феруза Собитова, Абдуҳалил Мигнаров ва бошқа кино вакилларини кўриш мумкин.  “Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография” шиори остида ўтказилаётган мазкур учрашувлар халқимизнинг кайфиятини кўтариш, улар билан суҳбатлашиш, миллий кинематографиямиз ҳақида фикр алмашиш мақсадида ташкил этилмоқда. “Кино карвон”нинг Фарғонадан кейинги учрашувлари Андижон бўйлаб давом этиши режалаштирилган. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol