"Браво" жамоасининг ишқибозлари учун узоқ кутилган янгилик

Сана: 05.09.2019 2114 қайноқ

Халқимиз санъатсевар бўлганлиги учун бу соҳанинг ҳар бир йўналишидаги янгиликларни, ижодкорларни эътиборсиз қолдиришмайди. У хоҳ хонанда бўлсин, хоҳ актриса, хоҳ қизиқчи, сўз устаси бўлсин. Ҳозирги хабаримизда қизиқчиларни тилга олганимиз бежиз эмас. "Браво" жамоасини жуда кўпчилик соғингани маълум. Халқимиз улар билан бирга узоқ кутган дийдор эса яқин. "Браво" жамоаси октябрь ойида саккиз кунлик концерт дастурини тақдим этади. 13 октябрдан 20 гача давом этадиган дастур пойтахтимиздаги муҳташам "Халқлар дўстлиги" санъат саройида бўлиб ўтади. Жамоанинг мухлисларини бу хабар хушнуд қилган бўлса ажаб эмас. Концертни орзиқиб кутганлар орангизда борми? Ундай бўлса концертга гувоҳи бўлишга шошилинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol