Муҳаммадисо Абдулҳайиров янги фильмда суратга тушмоқда
Кўпгина фильмларда яратган қаҳрамонлари билан халқимиз қалбидан жой олган ажойиб актёр Муҳаммадисо Абдулҳайиров янги “Узбечка” номли фильмда суратга тушмоқда. Акбар Бектурдиев режиссёрлигида, “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан тасвирга олинаётган картинанинг съёмка жараёнлари, Жиззах вилоятида бўлиб ўтмоқда.
Мазкур фильм ўзбек снайпер қизининг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорати ва бошидан кечирганлари ҳақида ҳикоя қилади. Муҳаммадисо Абдулҳайировнинг бу фильмдаги иштироки унинг мухлисларини хушнуд қилди десак адашмаймиз. Актёрнинг жараёндан бўлишган лавҳаларига билдирилаётган илиқ фикрлар сўзимизнинг яққол исботи бўла олади. Демак, Муҳаммадисо Абдулҳайиров иштирокидаги фильмлар сони яна биттага ошмоқда. Актёрга ва янги фильмнинг ижодий жамоасига омад тилаб, янгиликларимизни якунлаймиз.