Ягона мухлислари учун янги туҳфа тайёрламоқда
Шу кунларда барча радио ва телеканналар орқали кўпчиликнинг тилига тушиб, шов-шувларга сабаб бўлаётган “Соғинмабманми” таронаси ижрочиси Ягона мухлислари учун яна бир туҳфа тайёрламоқда.
Ягона янги қўшиқ билан бирга, янги видео ҳам тайёрламоқда. “Ҳарорат” дея номланган қўшиқ 30-июнь куни мухлислар эътиборига ҳавола этилиши мўлжалланган. Премьерасини эса албатта “Ўзбегим Таронаси” радиосида қарши оласиз.
Яна бир янгилик. Ягона мазкур таронага куни кеча клип суратга олдирди. Клипмейкер Тимур Примқулов билан ҳамкорликда суратга олинган клип ғояси, сюжети ҳозирча сир сақланмоқда. Тасвирга олиш ишлари Олмалиқда олиб борилди.
Ягона мухлислари яхши билишади, хонанда доимо саҳна учун ҳам, видеолкиплар учун ҳам ноодатий ва ўзига хос услубда намоён бўлишни ёқтиради. Бу сафар ҳам Ягонани шарқона услубда кўришга имкон яралди. Клипда шунингдек, актёр Талъат Юлдашев ҳам иштирок этмоқда.
Июнь ойи сўнггида Ягона ижросида янги “Ҳарорат” номли тарона премьерасини ўтказиб юборманг. Июль ойи ўрталарида эса унга ишланган видео сайтимиз орқали премьера қилинади.