Манзура энди тўйларда фақат саловат айтадими?
Сана: 08.02.2021
1989
қайноқ
Хонанда Манзура сўнгги вақтларда тарбиявий аҳамияти юқори бўлган, яхшиликка, мулоҳаза қилишга ундайдиган ижод маҳсулларини тақдим этиб келаётган эди.
Қолаверса ҳаёт тарзини ўзгартиришга ҳам ўзини бир муддат тайёрлади десак муболаға бўлмайди. Февраль ойининг бошидан Манзура узоқ вақтдан бери орзу қилган ниятига эришди. Унинг мамури берган хабарга кўра энди Манзура тўй ва тантаналарда фақатгина саловатлар куйлайди. Ҳозирда у “Ал-Қуръан” номли саловат ёзиш билан банд. “Репертуаримда шундай гўзаллик бўлишини истадим. Тўй маросимларида муслима аёлларимиз учун куйлайман”-дейди Манзуранинг ўзи.