Мафтункор Шаҳзодадан узоқ кутилган тарона премьераси “Хайр энди кеч”
Сана: 29.09.2016
4896
қайноқ
Санъатимизнинг бетакрор хонандаси, барчанинг севимли ижодкори Шаҳзода юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари орқали янги қўшиғини намойиш қилди. Ўзгача кайфият ва ижобий фикрлар билан қарши олинган мазкур тарона “Хайр энди кеч” деб номланади. Бу композиция биринчи бор унинг яккахон концерт дастурида ижро этилган эди. Илк жарангидаёқ тингловчиларини топган қўшиқни мухлислар узоқ кутишди ва кутилган онлар етиб келди. Эндиликда сиз мазкур таронани тинглаш имконига эгасиз. Хит даражасига чиқиши тайин бўлган ушбу мусиқий асарнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Комил Фозилов қаламига мансуб. Мусиқаси эса Кален Морару томонидан басталанган.