Актриса Дурдона Қурбонова хонандаликка қўл урдими?
Сана: 05.02.2021
1616
Актриса Дурдона Қурбонова кино ва клиплардаги роллари билан томошабинларни меҳрини қозонган. Биз бу актрисани тилга олишимиз бежиз эмас. Унинг ижодида янгилик бор. Дурдона Қурбонова илк қўшиғини ёзди. Бу хабар унинг мухлисларини кўп қисмини хурсанд қилган бўлса-да, айримларининг эътирози ҳам бор. Чунки уни хонандаликдан кўра актриса сифатида кўпроқ яхши кўришади. Бундай эътирозларга жавобан Дурдона Қурбонова “Хонандаликка давогар эмасман. Шунчаки қўшиқ айтишга қизиқаман” – деди. Мусиқий асар ҳафта сўнгида тақдим этилиши режалаштирилган. Дурдона Қурбоновага омад тилаймиз ва кино оламидаги янгиликларга назар соламиз.