Фарход ва Шириндан янги клип премъераси.
Ваъда қилинганидек биринчилардан бўлиб “Popcorn.uz”да Фарҳод ва Шириннинг “Сенда менинг хаёлим” таронасига ишланган янги клип премъераси эътиборингизга тақдим этилади.
Шунингдек, клипни суратга олиш жараёнидаги бир-биридан қизиқ ва қайноқ маълумотлардан ҳам бохабар бўлинг.
Клип 2013 йил ёзнинг чилласида суратга олинган бўлсада, монтаж ишлари ўз вақтида тугалланмайди. Ёз ўтиб, совуқ кунларда “Сенда менинг хаёлим” таронасига ишланган видео маҳсулот тайёр ҳолатга келади. Бироқ премъерани кейинги ёзда амалга оширишни режалаштиришади. Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, “Сенда менинг хаёлим” қўшиғининг матни севимли шоир Бобур Бобомуродга тегишли. Мусиқа безакчиси ва бастакори эса Сардор Нуруллаев. Клип “9999” студияси томонидан монтаж қилинган.
200 литр сув ичишган? Раққосалар хушидан кетган? - саволларига ҳам жавобларни қабул этинг.
Клипнинг суратга олиш ишлари ва бўлиб ўтган қизиқ воқеалар ҳақида хабардор қиламиз. Умид Нормуродов операторлигида сўлим Жиззах шаҳри ва Фориш туманига жазирама кунлар арафасида 10 дан зиёд раққоса қизлар ҳамда ижодий гуруҳ иш олиб боради. Ҳаво ҳарорати баланд, такрор-такрор кадрларни суратга олиш ва иссиқ ҳавода ҳаракатланиш қийин кечганидан икки раққоса қиз ҳушдан ҳам кетган. Мана энди Фарҳод ва Шириннинг қандай шароит ва қийинчиликларда камера қаршисида туриб хати-ҳаракатларини амалга оширганини тасаввур қилаверинг.
Аксига олиб ижодий гуруҳ Жиззах тоғининг энг баланд қисмида жойлашган тегирмонида тасвирга олиш ишларини олиб боради. Бу ҳам етмагандек чўл бўғдойзорларидаги рақсларни айтмайсизми! Қилинган макияж ва гримлар иссиқ ҳавода эриб кетаверганидан пардозчилар ҳар бир дублдан сўнг қайта-қайта грим қилаверишади. Ижодий гуруҳда 50 га яқин киши тер тўкиб меҳнат қилгани учун ичимлик сувига бўлган эҳтиёж ҳам ошиб кетган экан. Шундай қилиб кўп эмас, оз эмас 150-200 литр сувни чанқайверганларидан симиришганини Фарҳод ва Ширин продюссери шоир Бобур Бобомуроднинг шахсан ўзлари қайд этди. Ҳатто, тинмай сув ичганидан бетоб бўлганлар ҳам бор эмиш.
Ёзнинг мана шундай жазирамали чилласида Жиззахнинг иссиқ чўли ва тоғида клип суратга олиш ғояси кимдан чиқди экан дейсизми? Албатта, оператор Умид Нормуродовдан-да. Аммо, шундай қийинчиликлар эвазига ижодий гуруҳ зиммасидаги маъсулиятни астойидил бажаришди. Буни клипни томоша қилиб ўзингиз ҳам амин бўлсангиз не ажаб.