Бинардиндан ҳаётий тарона

Сана: 03.02.2021 1477

Бинардиндан ҳаётий тарона

Серқирра ижодкор Бинардин мухлислари учун янги туҳфа тайёрлади. Биламиз, сиз бу ижодкорни ўзига хос тароналари орқали танийсиз. Бу сафар ҳам у ўзгача қўшиқ тақдим қилишга шайланди. Қўшиқ яратилишида ижодкорнинг кечинмалари, ҳис-туйғулари, бошидан ўтказган синовлари катта аҳамият касб этади. Агар қўшиқнинг муаллифи, ижрочиси бир бўлса, тингловчига етказиб бера олиш ҳам шунчалик осон кечади. Мазкур мусиқий асар ҳам худди ижод маҳсуллари сирасига киради. Чунки, қўшиқ муаллифи ҳам, ижрочиси ҳам унинг ўзи. Қолаверса, ҳаётий воқеаларга асосланган. Тарбиявий аҳамияти ҳам юқори. Хонанданинг таъкидлашича, бу қўшиқ устида узоқ вақт ишланган. Номи “Диламо”. Икки тилда куйланган. Тез орада клип тасвирга олиш ҳам кўзда тутилган. 
Албатта клипнинг ишланишида унутманг, мухлисларнинг қўшиққа бўлган фикрлари жудаям муҳим рол ўйнайди. Шундай экан, премьерани кутамиз ва биргаликда баҳо берамиз. Янгиликларимизни эса янги фильм ҳақидаги хабар билан давом эттирамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol