Азиза Низомова финалда!

Сана: 20.11.2014 6366 қайноқ

“Turkvizyon” халқаро қўшиқлар танлови турли миллат санъати юлдузларини бирлаштиради. Мазкур танловга бу йил Татаристон мезбонлик қилаётганидан хабарингиз бор. Айни дамда туркий миллатлар санъати вакиллари ва мухлисларининг диққат маркази “Turkvizyon-2014” танловига қаратилган.

 

Хабарингиз бор, бизнинг мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиш учун истеъдодли хонанда Азиза Низомова мазкур “Turkvizyon-2014” танловда иштирок этмоқда.

Куни кеча 19 ноябрь куни Қозон шаҳрида мазкур халқаро танловнинг ярим финал босқичи бўлиб ўтди ва жами 25 мамлакатдан ташриф буюрган иштирокчилар орасидан 12 таси финал учун йўлланмани қўлга киритишди. Энг қувонарлиси Азиза Низомова ҳам финалда иштирок этиш шарафига муяссар бўлди. Бу хабар бутун ўзбек халқи санъат ихлосмандлари-ю, ижодкорлари учун ҳам ғурур, ҳам қувонч ҳиссини беради. 

“Turkvizyon-2014” финал босқичида Туркманистон, Россия, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Босния ва Герцеговиния, Македония каби давлатлар хонандалари қатори Ўзбекистон вакиласи ҳам иштирок этади.  

Азиза Низомова финалда!

 “Turkvizyon-2014” танловида қозоғистонлик Жанар Дугалова, македониялик Каан Мазхар, туркманистонлик Зулейха Какаева, татаристонлик Айдар Сулейманов, қримлик Дарина Синичкиналар қаторида катта саҳнага ўзбек миллати шарафини кўтариб чиққан Азиза Низомова “Дунё бўлсин омон” қўшиғини ижро этиб, ҳаққоний 172 баллни қўлга киритди.

Азиза Низомова финалда!

Бу муваффақият билан Азизани муборакбод этамиз ва олдинда 21 ноябрь куни бўлиб ўтадиган финал босқичида омадлар тилаб, қўллаб- қувватлаймиз. Азиза Низомова финалда ҳам ана шундай омадли ва муносиб иштирок этишига ишонамиз! Эртанги финал босқичи натижасини биринчилардан бўлиб сайтимиз орқали билиб олишингиз мумкин. Танловнинг ёрқин лаҳзаларини биз билан кузатиб боринг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol