Шоҳруҳхондан Жиззахлик ва Навоийлик мухлисларига совға

Сана: 12.05.2021 918 қайноқ

Хонанда Шоҳруҳхон ўз мухлисларини қувонтиришда давом этади. Сўнги кунларда тинимсиз янги лойиҳалар устида иш олиб бораётган Шоҳруҳхоннинг бир нечта клипи тайёр бўлди ва премьера учун шай турибди. Улардан бири “Айланди бошим” клипидир ва ушбу ижод намунаси шу кунларда намойиш этилади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанда 15 май куни Жиззахда, 16 май куни эса Навоийда концерт дастури билан меҳмон бўлади. Икки манзилда истиқомат қилувчи мухлисларини концертга таклиф этади. Дастур юқори кайфиятда ўтиши тайин. Шундай бўлса-да Шоҳруҳхонга омад тилаймиз ва гастрол концерт дастурлари давомий бўлишини тилаб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol