Аввалига "Ҳийлаларим" , кейингиси эса "Ёр-ёр". Бунинг ҳаммасига Канизанинг юрагидаги ҳақиқий муҳаббат сабабми...

Сана: 23.08.2014 5175

Ўзининг антиқа имиджи ва ажойиб клиплари билан ёшларга танилган хонанда Каниза бугун ижодида янги қўшиқ яралганини хабар берди.

 Ўзбегим таронаси радиосида навбатдаги янги таронаси жаранг сочди. "Ҳийлаларим" деб номланган шўх таронанинг сўзи ва мусиқаси Гавҳар Матжоновага тегишли, оранжировка эса Ботир Алиевники. Тез орада бу қўшиқ учун клип суратга олишни режилаштирган Каниза, ҳозирданоқ қайси клипмейкер билан ҳамкорлик қилиш ҳақида бош қотирмоқда.

 

 

Маълум бўлишича, бу таронанинг яратилишига Канизанинг юрагида ҳақиқий муҳаббат пайдо бўлгани ва ширин азобли бу туйғуни ўзининг қўшиғида акс эттириш нияти сабаб бўлган экан. Каниза яқин кунларда яна бир янги қўшиқ билан мухлисларини ҳушнуд этишини ошкор этди. Навбатдаги таронанинг номи эса "Ёр-ёр". Қизиқ, севгига ошно бўлган юрак соҳибаси нима учун "Ёр-ёр", дея куйламоқда?..

Тез кунларда ҳаётидаги ўзгаришлардан барчани хабардор этишни ва янги қўшиқлари-ю, клиплари билан ўз ҳиссиётларини мухлисларига тақдим этишни истаган Канизага омад тилаймиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol