Севинч Мўминовадан тез кунда мухлислари учун туҳфа

Сана: 03.03.2015 4521

Ижодни ва оиласини бир маромда олиб бораётган, хонандалар орасида ажойиб жуфтлик яратган Севинч Мўминова ҳамда Шароф Муқимовларга кўпчилик ҳавас қилади. Санъат оламида бирга ижод қилаётган бу жуфтлик нафақат хонандаликда, балки кинофильмларда ҳам яратган образлари билан эътиборга тушган. Яқин кунларда катта экранга чиқиши кутилаётган ''Сўнгги кун'' кинокартинасида уларнинг иккиси бош қаҳрамон образларни талқин этганлар. 

Севинч Мўминовадан тез кунда мухлислари учун туҳфа

 Севинч Мўминовадан тез кунда мухлислари учун туҳфа

Бундан ташқари яккахон ижодида тиним билмай изланаётган Севинч ва Шарофдан кетма-кет туҳфаларни қарши оласиз. Улардан бири тез кунларда премьераси бўлиб ўтадиган янги фильмга яратилган саундтрек бўлса, кейингиси Севинч Мўминованинг ''Кўйлагим'' деб номланган қўшиғига ишланган видеоклипдир. 

Севинч Мўминовадан тез кунда мухлислари учун туҳфа

 Севинч Мўминовадан тез кунда мухлислари учун туҳфа

Айни кунда мазкур тарона учун таниқли клипмейкер Жасур Шаметов томонидан видео суратга олинмоқда. Клип кичик сюжетни ўзида қамраган бўлиб, бугун эътиборингизга тасвирга олиш майдонидан фоторепортаж хавола этамиз. Тез кунда янги видеоклип намойишини ўтказиб юборманг.

Севинч Мўминовадан тез кунда мухлислари учун туҳфа

 Севинч Мўминовадан тез кунда мухлислари учун туҳфа

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol