“Осиё” сериали тез кунда

Сана: 08.01.2021 1375 қайноқ

“Осиё” сериали тез кунда

Ўзбек кино олами бугунги кунда қатор сериаллар билан бойимоқда. Яқин кунларда яна бир янги кўп қисмли фильм ойнайи жаҳон орқали эфирга узатилади. Cериал номи “Осиё”. “Media show” студияси томонидан суратга олинаётган ушбу лойиҳага Ҳасан ва Ҳусан Отабаевлар режиссёрлик қилмоқда. Сериал 2000 йиллардан то бугунги кунгача бўлган даврни ўз ичига қамраб олган. Сериалда бош қаҳрамон Осиёнинг фарзандлари учун жиноятга қўл ургани, ҳаёт машаққатлари, севишган икки қалбнинг маҳзун муҳаббати, ўз манфаати учун бошқалар ҳаётини қурбон қилиш, яқинларининг тақдирини ўзгартиришга урунишнинг оқибатлари ҳақида сўз боради. Унда Бобур Йўлдошев, Муяссар Бердиқулова, Вазира Юсунова, Шаҳло Темирова, Жамила Ғофурова ва бошқалар иштирок этишган. Кинолойиҳанинг намойиши баҳор ойлари бошланиши режалаштирилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol