Шахзода Мухаммедованинг яна бир орзуси амалга ошди
Серқирра ижодкор Шахзода Муҳаммедова яна бир орзуси амалга ошганини маълум қилди. У узоқ йиллар давомида мухлислик қилиб келадиган севимли хонандаси Райҳоннинг янги клипида суратга тушди. Унда актрисанинг партнёри истеъдодли кино актёр Муҳаммад Али Алиев бўлди. “Аслида мана шу инсон турмуш ўртоғимнинг дўсти бўлгани учунгина шу клипда суратга тушишимга рози бўлдилар. Шу билан биргаликда кўпчиликка аён, мен Райҳон Ғаниеванинг узоқ йиллик мухлислариман. Буни турмуш ўртоғим яхши билар эдилар. Шу боис, уларни таклифларини ва истакларини рад эта олмадик. “ – деди Шахзода Муҳаммедова.
Қолаверса хонанда Райҳон ҳам актрисага таклифини рад этмагани учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.
Демак, тез кунда биргаликда Шахзода Муҳаммедова иштирокидаги клипга гувоҳи бўламиз.