"ЎЗБЕГИМ" миллий қадриятлар фестивали бўлиб ўтди
8 сентябрь куни пойтахтимизда "ЎЗБЕГИМ" миллий қадриятлар фестивали бўлиб ўтди. Фестивал доирасида 7 360 кг палов тайёрланиб, мазкур ўзбек миллий таоми Гиннес рекордлари китобига киритилди. 8 тоннага яқин тайёрланган Паловнинг рекордини қайд этиш учун Guinness World Records вакиллари таклиф этилди.
Тайёр палов “Мурувват”, “Саҳоват”, қариялар ва ногиронлар уйларига, шунингдек, фестиваль меҳмонларига тадбир ҳудудидаги 14 та жойда тарқатилди.
Палов тайёрланадиган ҳудуд санитария-гигиена талабларига риоя этиш мақсадида тўсиб қўйилди. Жараён эса фестиваль ўтказиладиган ҳудудга ўрнатилган 17 та экранларда намойиш этиб борилди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Фестивал доирасида халқ ўйинлари, халқ ҳунармандлари ярмаркаси, амалий-безак санъати бўйича маҳорат дарслари ҳамда ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари иштирокидаги концерт дастури бўлиб ўтди.