Сардор Мамадалиевнинг устозларига бағишланган концертига оз қолди
   Сана: 10.12.2018
   3920
   
   
  
  
Хонанда Сардор Мамадалиевнинг маълумки, 15 декабрь куни "Халқлар дўстлиги" санъат саройида "Устозларим" деб номланган ижодий кечаси бўлиб ўтади. Мазкур концерт дастурига саноқли кунлар қолди. Сардор Мамадалиев айни дамда ижодий жамоаси билан бирга концертга қаттиқ тайёрланмоқда. Қизиқ, дастурда хонанда қандай совғалар тайёрлаган экан? Бунга албатта концертда биргаликда гувоҳи бўламиз. Сардор Мамадалиевга эса омад тилаймиз.




 
   
   
   
   
   
   
   
   
  