Даврон Кабуловнинг Улуғбек Раҳматуллаевга қандай “сюрпризи” бор?

Сана: 20.08.2014 5236

Хабарингиз бор шоу-бизнеснинг ёрқин, серғайрат ижодкорларидан бири Улуғбек Раҳматуллаевнинг 16, 17, 18 октябрь кунлари Истиқлол Санъат саройида «Ширин орзу» деб номланган яккахон концерт дастури режалаштирилмоқда.

                         

Бу ижодкорнинг қушиқлари охирги пайтда хит парадларнинг энг юқори чўққиларини забт этиб келмоқда. Хўш, хонанда яна нима билан ўз мухлисларини хурсанд қилмоқчи? Шу савол билан хонандага мурожаат қилганимизда: “Ҳозир концерт ҳақида кўп маълумотларни беролмаймиз. Лекин ҳеч кимга айтмаган бир сирни очишимиз мумкин. Конерт дастуримни истеъдодли телебошловчи, шоумен Даврон Кабулов бошқаради. Демак, танаффус пайтида “Миллион” гуруҳининг ҳазилларидан ҳам баҳраманд бўламиз деб ўйлаётган бўлсангиз хато қиласиз. Олдинига мен ҳам шундай режа тузгандим. Лекин, Даврон Кабулов бу томонини менга қўйиб беринг, бир янгилик яратай. Сизга менинг ҳам “сюрпризим” бор деб қолди. Тўғрисини айтсам нафақат мен, балки, бутун гуруҳимиз билан ҳам қанчалик уринмайлик қандай “сюрприз” эканлигини билолмаяпмиз. Лекин, умид қиламанки, концерт кутганимдан ҳам яхши бўлади” дейди хонанда.


  Айни шу кунларда Улуғбек Раҳматуллаев тиним билмаяпти. Овоз ёзиш студиясида янги, ҳеч қандай муболағасиз айтишимиз мумкин-ки оз фурсатлар ичида хит бўладиган қўшиқларини ёзиш билан банд. Гапимизнинг тасдиғи сифатида эксклюзив фотосуратларни эътиборингизга хавола этамиз.

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol