Моҳим узоқ кутилган таронани тақдим этди
Эстрадага яқинда кириб келган Моҳим илк аудиоальбомини ҳам тақдим этишга улгурди. Мазкур альбомдан жой олган янги таронани бугун эътиборингизга ҳавола этамиз.
“Овора” дея номланган қўшиқ Instagram ижтимоий тармоғи орқали баъзи мухлисларга маълум бўлишга улгурган. Сабаби бу қўшиқни Моҳим жонли ижрода ҳам куйлаб, бу видео жараённи Instagram тармоғига жойлаштирганди.
Бунёд сўзи ва мусиқаси остида яратилган таронага Жасур Жавҳаназаров томонидан мусиқий сайқал берилган.
Қўшиқ илк марта “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали жаранг сочгач, тингловчилар томонидан холисона билдирилган фикрлар қабул қилинди.
Мухлислар Моҳимнинг бу сафарги қўшиғи ҳам аввалги тароналари каби тезда тингловчилар дилидан жой олишини айтиб ўтишди. Рақсбоп оҳангда тайёрланган тарона мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди дея хулоса қилиш мумкин.
Сиз ҳам хозирнинг ўзида сайтимиз орқали янги қўшиқдан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Бундан ташқари, Моҳим ижодидан кутилмаган янгилик унинг мухлисларини хушнуд этиши аниқ. Тез кунларда бу янгиликдан сизларни ҳам бохабар этамиз.