“Биринчи август” фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Сана: 27.11.2019 2549

“Биринчи август” фильмининг премьераси бўлиб ўтди

26 ноябрь куни Алишер Навоий номли киносаройда режиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг "Биринчи август" деб номланган филльмининг премьераси бўлиб ўтди. Мазкур картина тақдимотига санъат вакиллари, киноижодкорлар, ОАВ ходимлари ва фильм қаҳрамонлари ташриф буюришди. Барча ижодкорлар қизил йўлакча бўйлаб юришди ва томошабинларга бирма бир таништирилди. Ушбу фильмда бош ролларни Йигитали Мамажонов, Феруза Юсупова, Тоҳир Саидов, Райҳон Уласенова, Собир Отажонов, Муяссар Бердиқулова ижро этган.
Картина таълимдаги қинғирликлар, коррупция ҳақида суратга олинган илк фильм бўлиб, унда талабанинг олий таълим муассасаси даргоҳига қўйган биринчи қадамидаёқ кўзбўямачилик ва адолатсизлик манзарасини кўриши, бунинг таъсири туфайли келгуси ҳаётида “Қуш уясида кўрганини қилади” қабилида иш тутиши мумкинлиги кўрсатиб берилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol