Алишер Рўзметов “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера лойиҳасида

Сана: 08.12.2014 3057 қайноқ

Бугун юртимизда Ўзбекистон Республикаси Давлат Конституцияси куни кенг нишонланаётган бир паллада  “Ўзбегим таронаси” радиосида янги қўшиқ премьераси бўлиб ўтди.Кўпчиликнинг кўнглидан жой олган, қалбга яқин қўшиқлари ва ранг-баранг видеоклиплари билан мухлислари меҳрини қозонган хонанда Алишер Рўзметов энг янги ижод маҳсулини радиотингловчилар эътиборига тортиқ этди.

Премьера этилган композиция “Лола” деб номланган бўлиб, унинг матни ва мусиқаси хонанданинг ўзига тегишли. Доим изланишда бўлган Алишер Рўзметов ижодида янгилик қилиш мақсадида ўзи илк бор шеър ёзиб мазкур таронага мусиқани ҳам мутлақо ўзгача йўналишда басталади.

Аввалги яратган қўшиқларидан фарқ қилувчи бу тарона ҳам мухлисларига манзур келишини истаган Алишер Рўзметов уларнинг билдирган ҳар бир муносабатига эътиборда бўлишини айтиб ўтди.

Премьера дастурини Дилмурод Ғуломов олиб борди ва хонанда билан ижодий суҳбат уюштирди. Суҳбат давомида эса хонанда келгуси йил яккахон концерт дастури тақдим этиши ҳақида сўзлади.

Байрамга туҳфа сифатида тақдим этилган “Лола” номли қўшиқ тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди.

Айни кунда мазкур тарона учун видеоклип яратишни мақсад қилган ижодкор режиссёрлар билан маслаҳатлашаётганини маълум қилди.

Кузатиб боринг, янги клипни ҳам албатта бизнинг сайтимиз орқали томоша қиласиз.  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol