Нилуфар Усмонова янги клип олиш арафасида

Сана: 26.11.2019 1828 қайноқ

Нилуфар Усмонова янги клип олиш арафасида

Эстрадамиз юлдузи Нилуфар Усмонова шу кунларда янги қўшиқлар устида иш олиб бормоқда. Ана шундай тароналардан бирига у декабрь ойининг бошида видеоклип ҳам тасвирга олдирмоқчи. Қўшиқ тайёр бўлсада, унинг номи борасида ҳали бир тўхтамга келмаган хонанда, аллақачон клип учун ижодий жамоаси билан тайёргарлик жараёнларини бошлаб юборди. Видео асар маҳоратли клипмейкерлардан бири, Нилуфар Усмонованинг доимий ҳамкори Сарвар Исаев билан биргаликда яратилиши режалаштирилган. Шўх ва сокин тароналарни маромига етказиб ижро қиладиган хонанданинг навбатдаги кутилаётган қўшиғи сизнингча қандай йўналишда куйланган? шўхми ёки сокин? Таҳминларингизни ижтимоий тармоқларимиз орқали ёзиб қолдиринг ва тез орада бу саволга хабарларимиз орқали аниқ жавобни кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol