Алишер Таир қўшиқ куйлашни бошлади
Санъат вакиллари бу инсонни асосан маҳоратли шоир ва бастакор сифатида яхши билишади. Эндиликда серқирра ижодкор хонандаликка ҳам қўл урди.
Ижодкорнинг илк қўшиғи “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали премьера қилинди. “Унутмагин” дея номланган тарона 90-йиллар услубида ёзилган бўлиб, сокин оҳангда яратилган. Албатта қўшиқнинг муаллифи шахсан Алишер Таирнинг ўзи.
Санъат олами вакиллари ҳам ФМ 101.00 тўлқини орқали ўтказилган премьерага қизиқиш билдиришгани улар томонидан йўлланган смслардан маълум бўлди. Тингловчилар эса ижодкорга омад тилаб, қўшиқ уларга маъқул келганини айтишди.
Эндиликда Алишер Таир нафақат бошқа хонандалар учун, балки ўзи учун ҳам янгидан янги ижод намуналари яратишига тўғри келади. Сабаби тингловчилар ижодкорни хонандаликда ҳам истеъдодли эканлигини эътироф этишди.