Хонанда Манзуранинг ижодида нима гап?
Сана: 17.08.2016
4447
Эстрадамиз юлдузи Манзура янги қўшиқ устида овоз ёзиш ишларини олиб бормоқда. Хонанданинг маълум қилишича, бу таронанинг номи “Бўлди-бўлди” деб номланган. Ушбу композицияни яратишда у Зафар Қодиров ҳамда Тимур Раҳмонов билан ҳамкорлик қилган. Мусиқий асар ўта шўх ва рақсбоп бўлиб, барчага манзур келиши кутилмоқда. Демак, Манзура тез кунда ўз мухлисларини ушбу ижод маҳсули билан хурсанд қилади. Ҳозирча кузатишда давом этамиз.
Бу қўшиқни тайёрлашда яқиндан ёрдам берган N’Zero студиясига хонанда унинг ижодий жамоаси ўз миннатдорчилигини билдириб ўтишни лозим топишди.