Жонли ижродаги қўшиқлар танловида хонандалар ғолиблик учун курашдилар
Истиқлолимизнинг 23 йиллик байрами арафасида куни кеча Президентимиз қарори билан 2009-йилдан буён ўтказиб келинаётган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси тизими бўйича Республика босқичи ўтказилди.
Айтиш керакки, танлов иштирокчилари сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бу эса рақобат кучаяётганлигини, юртимизда санъат, маданиятга берилаётган эътиборнинг самарасидан дарак беради.
Бу йил танловда 482 нафар иштирокчи ғолиблик учун курашди.
Республика босқичида вилоят босқичида биринчи, иккинчи, учинчи ўринларни қўлга киритган ёш хонандалар иштирок этишди.
Барча вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари жонли ижрода Ватанни, Мустақиллигимизни мадҳ этувчи қўшиқларни куйлашди.
Таниқли маданият ҳодимлари, бастакорлар ва шиорлардан ташкил топган ҳайъат аъзолари эса уларнинг истеъдодига баҳо бериб боришди.
Танловда иштирокчилар 10 баллик тизимда баҳоланди.
Танловда эстрада йўналишида ижод қилувчи ва шу вақтгача етарлича мухлисларга эга бўлган хонандалар ҳам иштирок этганини эътироф этиш зарур.