Продюсер Руслан Мирзаев янги фильмга қўл урди
“Юраклар жанги”, “Ишқ ўйинлари” сериаллари ҳамда “Жодугар”, “Ёндиради куйдиради” ва яна 20 дан зиёд фильмларнинг продюсери Руслан Мирзаев янги лойиҳага қўл урди. Унинг ижодий жамоаси олган ҳар бир сериал ва фильмлар томошабинга манзур келиши сир эмас. Сўнги “Ишқ ўйинлари” номли киноси ҳам кутилган натижани берди. Бундан илҳомланган жамоа навбатдаги сериал устида иш бошлаб юборди. Ишчи номи “Рашк” бўлган сериалнинг ҳозирда сценарийси устида ишланмоқда. Руслан Мирзаевнинг сўзларига қараганда ушбу кўп қисмли фильм учун Саида Раметова, Гавҳар Зокирова, Райҳон Уласенова, Камилла Гимандинова, Азим Йўлдошев каби актёр ва актрисаларни жалб этишни режа қилган. Сериал драма жанрида бўлади. Унда ҳозирги кундаги актуал мавзулар кўтарилган. Хабарларимиз шулардан иборат. Биздан узоқлашманг ва кузатишда давом этинг.