“Афруз” гуруҳи вакили Жамшид ота бўлди!
“Афруз” гуруҳи йигитлари Жамшид ва Музаффар учун жорий йил ҳаётларида ва ижодларида ҳам унутилмас воқеаларга бой бўлди.
Аввало гуруҳ ижодидаги янгиликлардан хабардор қилишдан аввал хозирнинг ўзида бизга маълум қилинган хушхабар билан сизни ҳам хушнуд этиш истагидамиз.
Гуруҳ вакилларидан бири Жамшид куни кеча оталик бахтига мушарраф бўлди. Бутун сайтимиз жамоаси номидан 3-август санасида дунёга келган қизалоқнинг умри узоқ бўлишини, ота-онаси фарзандининг роҳатини кўришини тилаймиз!
Гуруҳ ижодида эса янгиликлар бисёр. Шу кунларда ижодкорлар эстрадамизнинг шаддод вакилаларидан бири Муниса Ризаева билан янги дуэт яратиш устида иш олиб боришмоқда. Бу дуэт шоир, бастакор Элдор Қаюмов билан ҳамкорликда тайёрланмоқда.
Тез кунларда кўплаб шов-шувларга сабаб бўлиши кутилаётган дуэт “Ўзбегим Таронаси” радиоси ва сайтимиз орқали тақдим этилади. Бизни кузатишда давом этинг!