Шаҳзода ва Шохрух реппердан янги дуэт “Кет”

Сана: 09.12.2015 5399 қайноқ

Санъатимизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода яқиндагина Синан Акчил билан ижро этган дуэт таронаси ва унга ишланган видеоклипини тақдим этиб, ўз мухлисларини хушнуд қилган эди. Шунга қарамай, хонанда яна бир дуэт устида иш бошлади.

Бетакрор Шаҳзода бундан 10 йил олдин Шохрух реппер билан бирга қўшиқ куйлаган эди. Ўз даврида хит даражасига кўтарилган мазкур қўшиқ бугунги кунга қадар ўз тингловчиларини йўқотмади. Орадан 10 йил ўтиб, бу икки ижодкор яна бир янги дуэт тарона куйлашга аҳд қилди. Айни дамда яратилаётган мазкур композиция “Кет” деб номланган.  Тез кунда сайтимиз орқали биринчилар қаторида мазкур мусиқий асар ҳақида батафсил маълумотга эга бўласиз. Шундай экан, биздан йироқлашманг. Янгиликларни кузатиб боринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol