Ёқуббек Қудратов тарихни қайта тиклади

Сана: 04.08.2014 3418 қайноқ

Ёш ва умидли ижодкорлардан бири Ёқуббек Қудратовнинг янги қўшиғи бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали премьера қилинди. 

Аслида бу қўшиқни янги деб бўлмаса-да, тарона янгича йўналишда ва янгича руҳда қайта тикланди. “Нозлана” деб номланган қўшиқ аслида бундан бир неча йиллар аввал марҳум Ҳусниддин Ҳолиқов томонидан ижро этилган. 

Ёқуббек Қудратов тарихни қайта тиклади

Ёқуббек Қудратов дилида сақлаб келган қўшиғини ниҳоят ўзи куйлашга қарор қилди ва тақдим этди. “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали ўтказилган жонли премьерадан сўнг, тингловчилар хотирага айланган ижод намунасини яна тинглаб турганларидан мамнун эканлигини билдиришди. 

Ёқуббек Қудратов тарихни қайта тиклади

Эфир вақтида марҳум Ҳусниддин Ҳолиқов ижоди ёдга олинди, унинг хотираси қалбларимизда абадий яшаши айтиб ўтилди. Унинг бир қатор қўшиқлари ҳамон кўплаб мухлислар томонидан севиб тингланади. 

Ёқуббек Қудратов тарихни қайта тиклади

Ёқуббек Қудратов томонидан тақдим этилган янги “Нозлана” номли қўшиққа видеоклип суратга олиниши режалаштирилган. Бу борада эса Тимур Примқулов билан ҳамкорлик қилиш мўлжалланмоқда. Маҳоратли клипмейкер айни вақтда янги клип ғояси устида иш олиб бормоқда. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol