Актриса Наргиза Салмонова бир йиллик танаффусдан сўнг кино оламига қайтди
Бундан 1 йил олдин Туркия давлатига келин бўлган актриса Наргиза Салмонова бир неча кундирки, юртимизда меҳмон экани кўпчиликка сир эмас. Наргиза Салмонова бир йилдан ортиқ вақт ичида кино соҳасида умуман кўринмагани, унинг мухлисларини ташвишлантирган эди. Ҳаттоки, актрисага "Кино соҳасини бутунлай тарк этдингизми?" деган мурожаатларнинг охири кўринмади. Айни дамда диёримизда бўлган актриса мухлисларини кутилмаган янгилик билан қувонтирди.
У " Санъатдан кетдингизми?" қабилидаги барча саволларга фотосурат орқали жавоб берди. Фотосурат тасвирга тушириш майдончасидан олинган бўлиб, унда Наргиза Салмонова тарихий образда намоёнланган. Ижтимоий тармоқларга жойланган расмга актриса "Бу сурат бир йил мени соғиниб, экранга тезроқ қайтишимни сўраганлар учун" дея изоҳ қолдирган. Фильм ҳақида эса ҳозирча маълумотлар сир сақланмоқда.