Муниса Ризаевадан янги тарона "Бир нима де"
Сана: 13.08.2019
1847
Санъатимизнинг олов хонандаси Муниса Ризаева янги қўшиғи билан мухлисларини ҳайратга солди. Унинг навбатдаги қўшиғи "Бир нима де" деб номланади. Тарона илк жарангидаёқ фм тўлқинлари орқали аъло даражада қарши олинди. Маълумки, бу таронадан парчаларни хонанданинг жонли эфирлари ва овоз ёзиш жараёнларида мухлислар бир неча марта тинглашга мувофақ бўлишган эди. Кўпчиликни қизиқтириб қўйган ва кутилган мусиқий асардан эндиликда баҳраманд бўлиш имкони мавжуд. Тингланг ва албатта ўз фикр мулоҳазаларингизни билдиринг.