Сарвар ва Комил илк фильм ижодидан илҳом олишмоқда

Сана: 01.04.2014 4922

Эстрадамизда машҳурликка эриша олган дуэт – Сарвар ва Комил нафақат қўшиқ куйлаш борасида, балки шоирлик, бастакорлик ва қолаверса, актёрлик борасида ҳам иқтидорли эканликларини исботлаб келишмоқда. 

Ижодкорларнинг кино соҳасидаги илк кино асари ҳақида хабар қилгандик. “Юрак йиғлар” номини олган фильмда муҳаббат учбурчаги ноодатий тарзда акс эттирилган. Бу фильм учун шу вақтгача Сарвар ва Комил ижросида ҳамда Шаҳзода ижросида иккита саундтрек тақдим этилганди.

Картина сюжети ижодкорларни шунчалар илҳомлантирганки, янги ижод намунаси ҳам ушбу фильмга бағишланади.  “Ёғади ёмғир” дея ном олган тарона матни Комил Фозилов қаламига мансуб, мусиқа ва аранжировка эса Сарвар Азимов томонидан тайёрланган. Демак, тез кунда Сарвар ва Комилдан янги “Ёғади ёмғир” қўшиғининг премьерасини “Ўзбегим Таронаси” радиоси ва сайтимизда ўтказиб юборманг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol