Улуғбек Раҳматуллаев Тожикистонда концерт дастури билан меҳмон бўлади

Сана: 12.08.2019 1889 қайноқ

Улуғбек Раҳматуллаев Тожикистонда концерт дастури билан меҳмон бўлади

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев Тожикистон давлатида концерт дастури билан меҳмон бўлади. 14 август Истарафшан, 15 август Панджикентда бўлиб ўтиши режалаштирилган дастур тожикистонлик кўп сонли мухлисларнинг талаб ва истакларига биноан ташкиллаштирилган. Мазкур концерт эълони хонанданинг қўшни мамлакантдаги мухлисларини хушнуд қилгани тайин. Умид қиламизки, Улуғбек Раҳматуллаевнинг ушбу концерт дастури юқори даражада ўтади.
Эслатиб ўтамиз, хонанда айни дамда куз фаслида юртимизда бўлиб ўтадиган янги "Сени излаб" номли яккахон концерт дастурига ҳам тайёргарликни бошлаб юборган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol