Лола ўзи ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди
Латофатли Лола хабарингиз бор, оиласи билан Москва шаҳрида истиқомат қилмоқда. Яқиндагина юртимизга келиб кетгани ҳам маълум. Унинг Тошкентга келиши одамлар орасида миш-мишларни келтириб чиқарганди.
Бугун хонанда инстаграм ижтимоий тармоғи орқали мухлисларидан ўзи ҳақида эшитган охирги миш-мишлар ҳақида сўради. Унинг кузатувчилари томонидан қолдирилган миш-мишларнинг аксарида, гўёки Лола турмуш ўртоғи билан ажрашган ва Ўзбекистонга қайтган. “Йўқ, мутлақ ёлғон. Бизда ҳаммаси яхши ва бахтлимиз”- дея илк келган мурожаатни жавоблаган бўлса, худди шу мавзудаги миш-миш эшитган бошқа бир кузатувчисига “Мени Тошкентга боришим мумкин эмасми? Мен доимий равишда бориб келаман. Бу дегани ажрашганим ёки қайтганим дегани эмас. Тошкентда менинг уйим, онам, ишим ва яқинларим бор” – дея ойдинлик киритди. Ўйлаймизки, бу жавоблардан сўнг халқ ичида тарқалган миш-мишларга ўрин қолмайди. Лолага омад тилаб, янги ижод маҳсулларини кутиб қоламиз.