Райхон ва Манзурадан яқин кунларда навбатдаги дуэт
Сана: 02.07.2019
2855
қайноқ
Эстрадамизнинг беқиёс хонандалари Райхон ва Манзура мухлислари учун ажойиб совға тайёрламоқда. Маълумотларга қараганда, мусиқий асар ҳазиломуз ва кайфиятни кўтарувчи ижод намуналаридан. Тарона "Дом" деб номланади. Яқин кунларда премьераси кутилаётган мазкур қўшиқ умид қиламизки, барчага манзур келади.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Райхон "Ёлғонми" номли янги композиция устида ҳам иш бошлади. Бу қўшиқ ҳақида кейинги янгиликларимизда батафсил тўхталиб ўтамиз.