Муниса Ризаева баҳор-ёз мавсуми учун яратилган либослари тўпламининг намойишини ўтказди

Сана: 20.04.2017 6567

Муниса Ризаева  баҳор-ёз мавсуми учун яратилган либослари тўпламининг намойишини ўтказди

19-апрель куни Муниса Ризаева “Monis”  бутик-ательесида яратилган баҳор ва ёз мавсумига бағишланган либослари намойишини ўтказди. Эстрадамиз юлдузлари, ОАВ вакиллари ва Муниса Ризаеванинг яқинлари мазкур кеча меҳмони бўлишди.

Муниса Ризаева  баҳор-ёз мавсуми учун яратилган либослари тўпламининг намойишини ўтказди

Тақдимотни Шерзод Икромов олиб борди. Икки қисмни ўз ичига олган мазкур тадбир файзли ва мароқли ўтди. Аввалига бошловчи дастурнинг биринчи қисми яъни яратилган либослар намойишига навбат берди. Шундан сўнг саҳна марказида бир-биридан ажойиб, бежирим ва кутилмаган бичимдаги либослар намойиш этила бошлади. Либосларнинг биринчи қисмининг ўзидаёқ меҳмонлар Муниса Ризаева ва унинг жамоасига тасанно айтишди. Шундан сўнг Муниса Ризаева сўз навбати берилди.

Муниса Ризаева  баҳор-ёз мавсуми учун яратилган либослари тўпламининг намойишини ўтказди

“Авваламбор ташриф буюрган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бугун сизларга намойиш этилаётган либосларни яратишда менинг 10 фоизгина меҳнатим сингган десам адашмайман. Асосий ишни синглим Карима Ризаева, Лола Йўлдошева ва “Monis” бутик-ательесида иш олиб борадиган  жамоам бажарди. Шундай экан барча олқишлар уларга.” – дейди Муниса Ризаева ўз жамоасини табриклаб. Шундан сўнг ўз қўшиқлари билан кечани давом эттирди. Ташриф буюрган меҳмонлар эса мириқиб рақсга тушишди.

Муниса Ризаева  баҳор-ёз мавсуми учун яратилган либослари тўпламининг намойишини ўтказди

Намойишнинг иккинчи қисми эса биринчисидан кўра меҳмонларни янада лол қолдирди. Либослар замонавий, миллий услубда тикилган. Қулай ва бежирим бичимга эга. Кўркам оқшомлар учун айни муддао.

Муниса Ризаева  баҳор-ёз мавсуми учун яратилган либослари тўпламининг намойишини ўтказди

Тақдимотда Мавлуда Асалхўжаева, Зулайҳо Бойхонова, Райҳон Уласенова, Ойхон Ифорзода, Манзура, Муқаддас Саъдуллаева, Зарина Низомутдинова, Ҳалимахоним, Мадина Мумтоз ва бошқалар иштирок этишди. Улар хонандани қутлаб, гулдасталар ҳадя этишди.

Биз ҳам Муниса Ризаеванинг ҳар икки соҳадаси ижодига омад тилаб қоламиз ва кузатишда давом этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol