Умар Шамсиевдан кутилмаган премьера
Сана: 19.03.2019
2680
Хушовоз хонанда Умар Шамсиев баҳор айёми олдидан халқимизга байрамона туҳфа тайёрлади ва мухлислар ҳукмига ҳавола қилди. Қўшиқ "Айлади хаста" деб номланади. Тарона илк жарангидаёқ илиқ фикрлар билан қарши олинди. Ўйлаймизки, ушбу композиция хонанданинг аввалги ижод намуналари каби омадли қўшиқлардан бири бўлади.
Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Мирзиёд Нурматов қаламига мансуб. Бастакор Фаррух Бадалбоев. Аранжировкачи эса Жавоҳир Бекназаров.